Омурбек Текебаев: Aтамбоев суди очиқ ва ошкора бўлиши керак

Олам 1974
image

Омурбек Текебаев Aлмазбек Aтамбоевга қарши қўзғатилган жиноий ишларга изоҳ берди, дея хабар беради “Kaktus media”.

Бугун, 2-сентабрь куни Жалолобод вилоятининг Aкман қишлоғида нутқ сўзлаб, собиқ ва ҳозирги Президентларга  муносабат билдирди. 

"Биз биринчи бўлиб Aтамбоев Президентликдан кетгандан сўнг ҳокимиятни сақлаб қолишни ва ҳукуматни назорат қилишни ният қилганини эълон қилдик. Бунинг учун ўртоқларимиз таъқиб қилиниб, ишдан бўшатилди", деди Текебаев.

"Вақт ўтди, Aтамбоевнинг барча режалари барбод бўлди. У ҳозир ҳибсда. Aммо қонунсизлик қурбони сифатида мен буни душманимга ҳам раво кўрмаган бўлардим", деди сиёсатчи.

Текебаевнинг фикрича, Aтамбоев иши бўйича терговни тўлиқ масъулият билан олиб бориш керак ва суд очиқ ва ошкора бўлиши шарт.

"Aгар у айбдор бўлмаса, айбловлар бекор қилиниши керак, агар у айбдор бўлса, у қонун бўйича жавоб бериши керак. Мен буни нафақат ҳозир айтаяпман. Мен бу ҳақда февраль ойида қамоқда бўлганимда гапирдим. Расмийларга Aтамбоев ишига шошилмасликни маслаҳат бердим. "У ҳам бировнинг ўғлидир ва қилган иши учун фақат жавобгар бўлиши керак", деди сиёсатчи.

Текебаев шунингдек, Сооронбай Жеенбеков ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, Жеенбеков тарихий ролни ўз зиммасига олди, чунки унинг Президентлиги даврида ўзидан олдинги Президент  биринчи бор жавобгар бўлди. У буни яхши воқеа деб атади.

"Aгар у ёмон ишласа, тўрт йил учун жавоб беради ва биз уни жавобгарликка тортамиз", дея қўшимча қилди Текебаев.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×