“Omicron” тобора яқинлашмоқда

Олам

image

Бугун, 18 декабр куни Украинада коронавируснинг янги штамми “omicron” билан зарарланган биринчи бемор аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Виктор Ляшко хабар берган. 

Қайд этилишича, мамлакат бўйлаб янги штаммнинг юқиш ва тарқалиш занжири ўрганилмоқда. Шифокорлар томонидан бемор билан мулоқотда бўлган шахслар назоратга олинган.

Маълумот ўрнида, 26 ноябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида аниқланган B.1.1.529 коронавирус штаммини юнонча “omicron” ҳарфи билан белгилади. У жуда кўп мутацияларга эга, уларнинг баъзилари ЖССТни ташвишга солмоқда. Дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатларида аллақачон топилган “omicron” штамми бошқаларга қараганда тезроқ тарқалиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 декабрь куни Россиянинг Гамалеи томонидаги тадқиқот маркази “Спутник V” вакцинасининг коронавируснинг янги “omicron” штаммига қарши самарадорлиги аниқлангани ҳақида эълон қилганди. 

Тадқиқотда, вакцина ҳосил қилган иммунитет бошқа етакчи вакциналарникига қараганда 5-7 баробар секин пасайиши маълум қилинган. 

Тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург, “Спутник V” вакцинасини қабул қилиш ва олти ой ичида қайта эмланиш инсонларни “omicron”дан тўлиқ ҳимоя қилишини билдирган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

495

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг