“Omicron” штамми феноменал тезликда тарқалаётгани айтилди

Олам

image

Коронавируснинг “omicron” штамми дунё бўйлаб жуда ҳам тез суратларда тарқалмоқда. Бугунги кунда ушбу штамм коронавирус билан касалланганларнинг 40 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Сажид Жовиднинг маълум қилди

"Биз бу штамм ҳақида ҳозир билган нарсамиз шуки, “omicron” феноменал тезликда тарқалмоқда. Ҳар икки-уч кунда штамм билан касалланиш икки баробарга кўпаймоқда. Бу бизни катта хавфга, касалланишнинг янги тўлқинига дуч келишимизни англатади", дейди Жовид.

Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг қўшимча қилишича, Лондонда “omicron” штамми билан касалланганлар беморларнинг тахминан 40 фоизини ташкил қилади.

Аввалроқ, Жовид мамлакат парламентида сўзлаган нутқида Буюк Британияда декабрь ойи охиригача “omicron” штамми билан касалланганлар сони миллиондан ошиши мумкинлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми илк бор Ботсванада 11 ноябрь куни аниқланган эди. Шундан сўнг ЖАР, Гонконг ва бошқа давлатларга тарқалди. Бугунги кунда “omicron” 63 та давлат ҳудудида аниқланган. Уларнинг орасида БАА, Россия ва Туркия ҳам бор.

Унинг асосий хусусияти – ўта юқумли ва инсоннинг касал бўлиб тузалиш ва вакциналаш орқали орттирган иммунитетига чап бериб ўта олади. ЖССТ янги штаммни “хавотирли” деб тан олиб унга грек алифбосининг 15-ҳарфи – “omicron” номини берган эди.

Шунингдек, Жанубий Кореяда яшовчи Ўзбекистон фуқароси ва унинг оила аъзолари коронавируснинг "omicron" штаммига чалингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг