“Олтин тўп” учун кураш авжида. Мбаппе Мессини ортда қолдирди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва Парижнинг ПСЖ клуби футболчиси Килиан Мбаппе 2023 йилги “Олтин тўп”ни қўлга киритишга биринчи рақамли даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда “Goal” нашри ёзмоқда.

Мбаппенинг клубдаги жамоадоши Лионель Месси эса иккинчи рақамли даъвогар сифатида кўрсатилган. Кучли учликка бразилиялик Неймар Жуниор якун ясаб берган.

“Goal” талқинига кўра, “Олтин тўп”га даъвогар 10 нафар футболчи билан танишинг:

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ);

2. Лионель Месси (ПСЖ);

3. Неймар (ПСЖ);

4. Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”);

5. Роберт Левандовски (“Барселона”);

6. Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”);

7. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”);

8. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”);

9. Хвича Кварацхелия (“Наполи”);

10. Жамол Мусиала (“Бавария”).

“Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби Карим Бензема ушбу рўйхатда 20 ўринда қайд этилган. Криштиану Роналду эса умуман номзодлар қаторига киритилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Килиан Мбаппе

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг