Олтин қазиб олиш мумкин бўлган ерлар аукционга қўйилди
Жамият
−
18 Апрель 2019
7760“E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига илк бор қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияларини реализация қилиш учун “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига чиқарилди.
Аукцион савдоларига жами 10 та объект Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан қўйилган. Жумладан:
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Биран-1 участкаси, майдони 1 гектар, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи муддати 3 йил ва бошланғич баҳоси 7 500 000 сўм миқдорда аукцион савдоларига чиқарилди.
Шунингдек, «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига Биран-2, Биран-3, Биран-4 аукцион савдоларига чиқарилди.
Навоий вилояти, Навбахор тумани, Оқтош-1 участкаси, майдони 1 гектар, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи муддати 3 йил ва бошланғич баҳоси 7 500 000 сўм миқдорда аукцион савдоларига чиқарилди.
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сармич-1 участкаси, майдони 1 гектар, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи муддати 3 йил ва бошланғич баҳоси 7 500 000 сўм миқдорда аукцион савдоларига чиқарилди. Сармич-2, Сармич-3 участкалари ҳам аукцион савдоларига чиқарилган.