Олтиариқда ўлим билан якун топган ЙТҲ содир бўлди

Жамият

image

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Nexia-2 русумли автомобиль ва пиёда иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Олтиариқ туманида 4 июнь куни фуқаро С.Д. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасини Бурбонлиқ кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган Т.И.ни уриб юборган. Оқибатда Т.И. шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг", дейилади бошқарма хабарида

Аввалроқ, 3 та юк машинаси иштирокида катта ЙТҲ содир бўлгани ва унда 3 нафар одам ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг