Олти ойда қанча мансабдор жиноий жавобгарликка тортилгани очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистон бўйича жами 1 429 та жиноят иши бўйича 1 785 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1 577 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ҳамда ташкилотларда фаолият юритган. 

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 210 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 158 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 129 нафари фирибгарлик, 74 нафари порахўрлик, 22 нафари мансаб сохтакорлиги, 15 нафари мансабга совуққонлик қараш, 7 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 170 нафари бошқа жиноятларни содир этган. 

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 668,2 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 599,1 млрд сўми ундирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноий жавобгарлик мансабдорлар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made