Олти давлат Марказий Осиё ўйинларини тиклашга қарор қилди
Спорт
−
02 Март 2020
4289Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Эрон миллий олимпия қўмиталарининг бош котиблари Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Марказий Осиё ўйинларини яна ўтказишга келишиб олишди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Навбатдаги Марказий Осиё ўйинлари 2021 йилда ўтказиш режалаштириляпти. Томонлар қайси спорт мусобақалари дастурга киритилиши ва мусобақалар муддати ҳақида келишиб олишлари керак бўлади. Мусобақалар дастурида анъанавий спорт турлари бўлиши ҳам мумкинлиги айтилган.
Марказий Осиё ўйинларининг биринчиси 1995 йил сентябрь ойида Тошкентда сўнггиси маотаба эса 2003 йил Душанбеда ўтказилган эди.
LiveБарчаси