Олмаотага учган самолётда 3 нафар ўзбекистонлик жароҳат олгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Аввалроқ “Air Astana” компаниясига тегишли “Тошкент-Олмаота” йўналишида парвоз қилган самолёт кучли турбулентлик зонасига тушиб қолгани ҳамда ҳодиса оқибатида етти нафар йўловчи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилганди. Самолётда 3 нафар ўзбекистонлик йўловчи жароҳат олгани маълум қилинди.

Самолёт Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 14:35 да ҳавога кўтарилган. Airbus A321 ҳаво кемаси бортида 135 йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Олинган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 7 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) жабрланган.

Самолёт қўнганидан сўнг 2 нафар йўловчи тиббий ёрдам сўраган ва улар Олмаотадаги шифохоналардан бирига кўрикдан ўтиш учун юборилган.

Маълумотларга кўра, кўрикдан сўнг синган тан жароҳатлари қайд этилмаган. Тиббий ёрдам кўрсатилгач, йўловчилар шифохонага ётишдан бош тортган.

Қозоғистон фуқаро авиацияси қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу факт ваколатли органлар томонидан текширилади ҳамда натижалари бўйича кейинроқ қўшимча ахборот берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг