Олмаотада фоҳишалик билан шуғулланаётган 14 ўзбекистонлик аёл ушланди
3-саҳифа
−
04 Декабрь 2023
7806Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Олмаота шаҳрида фоҳишахоналар фаолиятига қарши ўтказилган рейд давомида фоҳишалик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 14 нафар ўзбекистонлик аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуот бонг урмоқда.
Шаҳар полиция департаменти матбуот хизматининг қайд этилишича, Олмаота полицияси ўтган дам олиш кунларида рейд ўтказиб, 13 та фоҳишахонани аниқлаган.
“Ўтган дам олиш кунлари Олмаотада асосан массаж салонлари ниқоби остида фаолият юритувчи 13 фоҳишахона аниқланди”, дейилади хабарда.
Мижозларга 51 нафар “енгил табиатли” қизлар хизмат кўрсатган, улардан 14 нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган.
Маълум қилинишича, қўлга олинганларга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 449-моддаси (Жамоат жойларида таъқиб қилиш) ва 492-моддаси (Қозоғистон Республикасида рўйхатдан ўтмасдан ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаш)га асосан 67 та маъмурий баённома тузилган.
Шунингдек, фоҳишалик билан шуғулланиш учун берилган бинолар эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 450-моддаси (фоҳишалик ёки сутенёрлик учун била туриб бинолар бериш) билан 13 та маъмурий баённома тузилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркиянинг Сакарья шаҳрида, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан фоҳишалар фаолиятига қарши ўтказилган махсус операцияда, фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 49 ўзбекистонлик аёл қўлга олинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь