Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автобус ЙТҲга учради. 11 киши вафот этгани айтилмоқда

Олам

image

Бугун, 20 апрел куни тонгда Қозоғистон ҳудудида Олмаота-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган автобус йўл-троанспорт ҳодисасига учраган. Tengrinews.kz тарқатган хабарларга кўра, ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

Ҳодиса бугун соат тахминан 5:00лар атрофида, Жамбил вилояти Кордай туманида, Олмаота-Тошкент автойўлининг 181-километрида юз берган.

Маълум бўлишича, Toyota русумли енгил автомобил юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Ортан келаётган автобус ҳайдовчиси юқоридаги ЙТҲга учраган транспорт воситалари билан тўқнашиб кетишдан сақланиш мақсадида, автобус рулини кескин буриб юборади. Натижада бошқарувни тўлиқ қўлдан чиқаради ва автобус йўлдан чиқиб кетган ҳолда ағдарилиб тушади.

Воқеа жойида саккиз киши вафот этгани айтилмоқда. 32 нафар йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. У ерда жароҳатланганларнинг яна уч нафари вафот этган. Вафот этганларнинг шахслари маълум қилинмаган.

Воқеа юзасидан Жамбил вилоят ҳокимияти ва прокуратураси шуғулланмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг