Олмалиқ кон-металлургия комбинатига тегишли бино ёниб кетди
Жамият
−
04 Июль 2019
3981Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 1-Охунбобоев кўчасида жойлашган “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Қалмоққир” кон бошқармаси маъмурий биноси ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин жорий йилнинг 3 июль куни соат 05:04 да чиққан. Воқеа жойига 6 та жанговар автоэкипажлар йўналтирилиб, кўрилган тезкор харакатлар натижасида ёнғин соат 06:27 да бартараф этилган. Ёнғиндан бинонинг 350 кв метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин натижасида маъмурий бинонинг 280 кв метр том қисми ва ички жиҳозлари ҳамда ёнида жойлашган ЯТТ С.Сайдбурхоновга тегишли бўлган озиқ-овқат дўконининг 20 кв метр майдонда томи, шифти ва ичидаги маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ёнғинда инсонларни тан жароҳати олиши ҳамда ҳалок бўлишига йўл қўйилмагани айтилмоқда. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15