Олма-отада 20 нафар ўзбекистонлик паспортини олдириб қўйди

Олам

image

20 нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига ишлашга бориб паспортини олдириб қўйгани аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган мурожаатни текшириш учун Жамбил тумани Минбоев қишлоғига борган.

Воқеа жойида аниқланишича, Хоразм вилоятидан бўлган 20 нафар Ўзбекистон фуқароси март ойининг бошида бошқа ўзбекистонликнинг гапларига ишониб, ғишт заводида ишлаш учун қўшни давлатга борган. Уларнинг миллий паспортлари вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва меҳнат рухсатномасини расмийлаштириш баҳонасида олиб қўйилган.

Завод эгасининг маош бўйича мажбуриятларини бажармагани ва паспортларни қайтаришни рад қилгани муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.

Хорижлик фуқароларни ноқонуний ишга ёллаш факти бўйича иш очилган,  Ўзбекистон фуқаролари эса Қаскелен шаҳри 1-сон қабул қилиш-тарқатиш жойига вақтинча жойлаштирилган. 

24 июнь куни суд бўлиши кутилмоқда. Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олма-ота

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг