Юзлаб қозоғистонликлар Хитой заводларига қарши намойишга чиқди
Олам
−
27 Март 2021
15061Бугун, 27 март куни Қозоғистоннинг Нур-Султон, Чимкент, Уралск ва Ақтўбе каби бир қатор шаҳарларида Хитойнинг мамлакатни “эгаллаб олишига” қарши намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, намойишчилар расмийларнинг Пекинга ер ва мол-мулк сотаётганидан ҳамда маҳаллий бизнесни ривожлантиришга ёрдам бермаётганидан норози. Митингга чиқишга “Қозоғистон Демократик партияси” ҳаракатининг етакчиси Жанболат Мамай ва қочқин мухолифатчи Мухтор Аблязов чақирган.
Хабарга кўра, Олма-отадаги акцияга 300га яқин одам йиғилган. Кўпчилик қўлларида Хитойга қарши шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб олган. Намойишчилар Қозоғистонда Хитой томонидан 56 та фабрика қурилишига қарши чиқиб, хитойликларга ер сотмаслик ҳамда Шинжондаги этник қозоқларга зулмни тўхтатишни талаб қилган.
Қайд этилишича, намойиш 3 соатдан ошиқ давом этган ва ҳар ким унда нутқ сўзлаш имкониятига эга бўлган.
Митинг ҳокимият органларидан рухсат олинган ҳолда ташкил этилган. Шунга қарамай, баъзи фаоллар майдонга кетаётганда ҳибсга олинган. Намойиш бўлиб ўтадиган жой олдиндан ўраб олиниб, одамларга фақат ҳарорати ўлчагандан кейин рухсат берилган.
LiveБарчаси