ОТМ, коллеж ва техникумларда бир йилда қанча маблағ “еб юборилгани” маълум бўлди
Жамият
−
26 Февраль 2022
74232021 йилда Ўзбекистондаги 302 та олий ва профессионал таълим муассасасида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Тошматовнинг маълум қилишича, 2,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларда жиноят аломатлари аниқланган.
Таъкидланишича, 49 та олий таълим муассасасида 9,4 млрд сўмлик, 253 та профессионал таълим муассасасида 7,0 млрд сўмлик, жами 302 та таълим муассасасида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.
Ушбу қайд этилган 16,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг:
• 11,4 млрд сўмлик мақсадсиз ва ортиқча харажатларнинг олди олинди (амалдаги меъёрий нормативларга нисбатан ортиқча штатларни сақлаш ҳолати, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, таъмирлаш харажатлари, ижара тўловлари, инвентаризация жараёнида аниқланган инвентарлар камомади, дебитор-кредитор қарздорликлар ҳамда бошқа турдаги ҳисоб-китоблар);
• 2,3 млрд сўмлик ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, таъмирлаш харажатлари, ижара тўловлари, инвентаризация жараёнида аниқланган камомад ва бошқа турдаги ҳисоб-китоблар кейинги ойларда ҳисоб-китоб қилиш учун ундирувга қаратилган;
• 2 та олий таълим ҳамда 10 та касбий таълим муассасаларида ўтказилган профилактика тадбирларида аниқланган 2,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларда жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб ўрганиш материаллари расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.
Салоҳиддин Тошматовга кўра, кўрсатиб ўтилган хато ва камчиликларга, молиявий қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 161 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилган, 46 нафари эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь