Олий таълим тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқлари билан вазирлик ва олий таълим муассасаларидаги раҳбар лавозимларига малакали мутахассислар қабул қилинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан:

Фаррух Раҳимжонович Долимов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Жамолиддин Ҳикматиллаевич Қамбаров Фарғона политехника институти ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига; 

Раҳматилло Мирзатиллаевич Шукуров Фарғона давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори лавозимига;

Луиза Махмудовна Набиулина Тошкент шаҳридаги Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро техник квалификациялар институти ижрочи директорининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов олий таълимни ислоҳ қилиш учун 3 ой керак бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг