Олий суд Пленуми мажлиси бошланди. Мажлис илк бор онлайн эфирга узатиляпти
Local
−
03 July 2984 2 minutes
Айни дамда Ўзбекистоннинг суд тарихида биринча марта Олий суд Пленуми мажлиси онлайн эфирга узатилмоқда. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 3 июль куни соат 10:00 дан бошлаб Олий суд раиси Робахон Мҳхмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси ўтказиляпти.
Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий суд ва қуйи судларнинг судьялари, Бош прокурор, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Судьялар ассоциацияси ва Адвокатлар палатаси раислари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакиллари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Мажлисда Олий суд Пленумининг

- “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида”;
- “Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”;
- “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Live
All