Олий мақсад Жаҳон чемпионатига чиқиш – Равшан Ҳайдаров

Спорт

image

Жорий йилнинг 1 март куни Ўзбекистонда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари старт олади. Бугун, 28 февраль куни мусобақа олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози Равшан Ҳайдаров иштирок этди.

“Биз мезбон сифатида Жаҳон чемпионатига чиқиш, чемпион бўлишни вазифа қилиб қўйганмиз. Футболчилар курашга тайёр. Режадаги ҳамма ишларни амалга оширдик. Шогирдларим катта иштиёқ билан ўйнайди. Чунки пандемия сабаб улар олдинги мусобақаларни ўтказиб юборди. Рақибларни иложи борича ўргандик. Уларнинг ўртоқлик ва расмий ўйинларини кузатдик. Бизда етарлича маълумот бор. Футболчиларда кичик жароҳатлар бўлиб туради. Лекин ҳозир ҳаммаси жойида” дейди Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнирнинг “А” гуруҳидан жой олган. 1-турда Ўзбекистон Сурияга қарши баҳс олиб боради. Старт ҳуштаги 1 март куни, соат 19:00 да чалинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг