Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгарди
Local
−
09 April 2019 7872 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Низомга кўра, олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришни хоҳлаган номзодлар томонидан мудофаа ишлари бўлимига бир қатор ҳужжатлар билан биргаликда яшаш жойидан тавсифнома ҳамда оила аъзолари сони ҳақидаги маълумотнома ҳам топширилиши лозим эди.
Ўзгартиришларга асосан мазкур талаб энди бекор қилинди.
Эндиликда ишлаётган (ўқиётган) номзодларгина иш (ўқиш) жойидан тавсифнома ҳамда маълумотнома олиб келиши лозим. Ишламаётган (ўқимаётган) номзодлардан бу ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Live
All