Оливейра мухлисларидан узр сўради

Спорт

image

Аввалроқ, бразилиялик UFC жангчиси Чарльз Оливейра россиялик Ислом Махачевга қарши жароҳати сабаб жанг қила олмаслиги хабар қилинганди.

Чарльз ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали жангда қатнаша олмаётгани учун мухлисларидан узр сўраб, бундан афсусда эканини билдирди. 

Маълум бўлишича, Махачевга қарши жангга роппа-роса 10 кун қолганида Оливейра қошидан жиддий жароҳат олган. Оқибатда шифокорлар спортчига жанг қилишга рухсат бермаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда ҳақиқатдан ҳам Оливейрада чуқур жароҳат борлигини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БАА пойтахти Абу-Дабида ўтказиладиган UFC 294 мусобақасида Ислом Махачевга ким рақиблик қилиши хабар қилинганди. Турнир жанглари “Etihad Arena” спорт комплексида ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чарльз Оливейра Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг