Олис ҳудудларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади

Жамият

image

Бориш қийин бўлган 500 га яқин олис қишлоқларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 23 сентябрь куни қабул қилинган “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича 2 967 та кўп квартирали уйлар, 299 та газ тақсимлаш пунктлари, 1 815,3 км ичимлик суви тармоқлари, 2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади.

Шунингдек, 149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади, 6 209 та маҳаллага 314 400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.

Бундан ташқари, 1 680 000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518 000 тонна кўмир етказиб берилади). 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг