Олимпиада-2020 ўйинлари томошабинларсиз ўтказилиши мумкин
Олам
−
21 Январь 2021
2671Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2020 йилдан жорий йилга қолдирилган Токио Олимпиадасини бекор қилишни режалаштирмаяпти. Бироқ мусобақани томошабинларсиз ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда ХОҚ вакили Ричард Паунд маълум қилган.
"ХОҚ Олимпиадани бекор қилмоқчи эмас", деган у ва коронавирус туфайли юзага келган қийин эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўйинларни томошабинларсиз ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлаган.
Шунингдек, Паунднинг айтишича, Олимпиадани яна кечиктириш ишни қийинлаштиради.
"Ўйинларни томошабинлар билан ўтказиш жуда ёқимли, лекин бу шарт эмас", деган Паунд.
Шу билан бирга, ХОҚ вакили ҳозирча Олимпиадани амалдаги режага мувофиқ ўтказилишига ҳеч ким кафолат беролмаслигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо мусобақалар пандемия сабабли, бир йилга қолдирилган. Ҳозирда Олимпия ўйинларини 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинларини эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Япония халқи пандемия сабабли 2021 йилда ҳам Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилишига қаршилик қилаётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь