Олимлар кўршапалаклардан одамларга юқувчи бедаво вирус хавфидан огоҳлантирди

Олам

image

Олимлар кўршапалаклардан одамларга тезлик билан юқадиган Нипаҳ вируси янги пандемияга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда "Express" нашрига асосланиб хабар берилган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, касаллик эпидемияси ҳар йили Бангладеш ва Ҳиндистоннинг зич жойлашган ҳудудларида вужудга келади. Уларнинг фикрига кўра, одамлар ушбу вирусни кўршапалакларнинг тупуги теккан мевалар орқали юқтиради. 

Олимларнинг таъкидлашича, вирус юқтирилгандан сўнг одамда ўлим даражаси 90 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, ушбу вирусга қарши ҳеч қандай дори-дармон ва вакцина мавжуд эмас.

Уларнинг қўшимча қилишича, Нипаҳни одамдан одамга юқиши SARS-CoV-2 коронавирусига қараганда анча қийин, аммо унинг авж олиши тобора ортиб бормоқда. 

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни COVID-19 вируси авж олишини пандемия деб эълон қилган.

Дунёда коронавирусга чалинганлар 50 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус пандемия

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг