Олимлар коронавируснинг ўта тез мутацияга кираётганини аниқлашди

Саломатлик 11848
image

Сурияда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, коронавирус мутацияларининг янги тури D614G энг кенг тарқалган бўлиб, у юқори нафас йўлларида кўп учрайди. Олимларнинг хулосалари ёзилган мақола Nature илмий журналида эълон қилинди.

"SARS-CoV-2 нинг мутацияланган шакли устида тажриба олиб борилди. Ушбу топилма беморларда янги ҳолат учраётганини тасдиқлади ва D614G мутацияси туфайли вирус аслида бир қурбондан бошқасига яхши тарқалиши мумкин", деб ёзади тадқиқотчилар.

Хитойда COVID-19 эпидемияси бошланганиданоқ, олимлар уни келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 коронавируси қайси йўналишда ва қандай ривожланаётганини тушунишга ҳаракат қилмоқда. Мутацияларни гриппнинг қўзғатувчиси билан бир хил тезликда тўпланиши аллақачон маълум бўлди. Бироқ олимлар ушбу мутациялар нимага олиб келишини ҳали тўлиқ англай олишмаяпти.

Олимлар коронавирус геномидаги биринчи катта ўзгаришни март ойининг бошларида қайд этишди. Кейин Европада коронавируснинг янги штаммлари тарқала бошлади, улар С генида умумий мутация билан ажралиб турарди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 571
Рейтинг: 3
t
×