Олимлар коронавирусни уйда даволаш имконини берувчи ингалятор ихтиро қилди

Саломатлик 9118
image

Британияда Саутгемптон университети олимлари коронавирусни уйда даволаш учун мўлжалланган ингаляторни кашф этишди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Қурилма касалликнинг эрта босқичида терапия учун мўлжалланган. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, агар COVID-19 вақтида даволанилса, ўта жиддий асоратларнинг олдини олиш мумкин.

Бундай ингалятор коронавирусга қарши курашда яхши самара беришига умид қилиняпти. Негаки ҳозир бу вирус фақатгина шифохоналарда даволаняпти.

Ученые считают, что они нашли ингалятор (на фото), который лечит коронавирус на самых ранних стадиях

Ингалятор ёрдамида экспериментал дори воситаси қўлланилади. Бемор нафас олганда дори ўпкага тушиб, иммун тизимнинг инфекцияларга қарши курашишига ёрдам беради. Олимларнинг айтишича, SNG-001 номли препарат дори ўрнида фойдаланилади. У майда чанг зарраларидан иборат бўлиб, ўпкага чуқур кира олади.

Тадқиқот чоғида ингалятор коронавируснинг илк аломатлари пайдо бўлгандан сўнг 72 соат давомида беморларга берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавируснинг енгил шаклига чалинган ёки касаллик аломатларсиз ўтаётган беморларни уйда даволаш амалиётини йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 317
Рейтинг: 3
t
×