Олимлар қайси витамин коронавирусдан ўлим даражасини пасайтиришини аниқлади
Саломатлик
−
26 Сентябрь 2020
30466Америкалик олимларнинг аниқлашларича, COVID-19 га чалинган аммо қонида D витамини бўлган беморлар орасида оғир ва ўлим ҳолатлари ушбу витамин танқислиги қайд этилган беморларга қараганда анча паст экан.
Тадқиқот натижалари PLOS ONE журналида чоп этилган. Бостон университети Тиббиёт мактаби олимлари қондаги D витамини даражаси COVID-19 да касаллик мураккаб кечиши жараёни ва ўлим кўрсаткичига қай даражада таъсир кўрсатишини таҳлил қилганлар.
Тадқиқотчилар 235 бемордан улар шифохонага олиб келинган вақтда қон намуналарини олиб, зардобда 25-гидроксивитамин D – яъни D витамини даражасини белгиловчи маркерларни ўлчашган.
Сўнгра бу беморларда инфекциянинг клиник оғир кечиши ва касаллик якуни, шунингдек, оғир симптомлар – ҳушдан кетиш, нафас олиш оғирлашиши ва гипоксия сингари жараёнлар қайд қилиб борилган.
Шундан сўнг тадқиқотчилар қонида D витамини етишмовчилиги бўлган ва қонида D етарли миқдорда бўлган беморлардаги параметрларни таққослашган.
Маълум бўлишича, қонида D витамини етарли бўлган COVID-19га чалинган беморларда клиник ноқулай якунлар – оғир асоратларнинг ривожланиши ёки ўлим ҳолати – анча кам учрайди.
Муаллифларнинг хулосаларига кўра, ёши 40дан ошган қонида D витамини даражаси етарли бўлган беморларда ушбу витамин етишмовчилиги кузатилганларга нисбатан инфекция қурбонига айланиш эҳтимоли 51,5 фоизга пастроқ экан.
Олимларнинг қайд этишича, қонда D витаминининг етарли миқдорда бўлиши коронавирусга чалиниш хавфини 54 фоизга камайтиради, шунингдек, D витамини нафақат коронавирус, балки юқори нафас йўллари касалликлари, шу жумладан мавсумий грипп касаллигини келтириб чиқарувчи бошқа вирусларга қарши курашишга ҳам ёрдам беради.
Мутахассисларнинг фикрича, грипп ва коронавирус инфекциясининг бирлашуви госпитализациялар сонини анча кўпайтириши, касаллик кечишини оғирлаштириши ва ўлим даражаси хавфини ҳам ошириши мумкин.
Шу боис, COVID- 19 ва гриппдан юзага келиши мумкин касалликларнинг оғир асоратларини ва уни юқтириб олиш хавфини пасайтириш учун D витамини мавжуд қўшимчаларни қабул қилиш лозим. Айниқса, қиш мавсумида, сабаби, қуёш нурининг етишмовчилиги организмда ушбу модда танқислигини келтириб чиқаради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15