Олимлар ҳаводан электр токи олиш усулини кашф этди
Технология
−
13 Июль 2023
7242Amherst Massachusetts университети муҳандислари жамоаси тоза электр таъминотини яратиш учун ҳаводаги намликни йиғиб оладиган қурилмани ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Euronews” маълум қилди.
Университет маълумотларига кўра, деярли ҳар қандай материални ҳаводаги намликдан доимий равишда электр энергиясини йиғиб оладиган қурилмага айлантириш мумкин.
“Ҳаво намлиги – қуёш ва шамолдан фарқли ўлароқ, доимий равишда мавжуд бўлган улкан, барқарор энергия омбори", деб тушунтирилади тадқиқот ишида.
Янги тадқиқот шуни кўрсатадики, ушбу ихтиро ноорганик, органик ва биологик материалларнинг кенг кўламда доимий равишда энергия олиш имконини беради.
Ҳаводан электр олишда махсус қурилмадан фойдаланилади. У кичик ҳажмдаги момоқалдироқ булутларини ҳосил қилади. Бу йиғим машинаси 100 нанометр (инсон сочининг мингдан бир қисми)дан кичик нанопорлар билан тўлдирилган юпқа қатламдан тайёрланиши керак.
Бу тешиклар жуда майда бўлгани учун, сув молекулалари материалнинг юқори қисмидан пастки қисмига ўтганда, тешик қирраларига урилиб заряд ҳосил қилади.
“Ҳаво жуда катта миқдордаги электр энергиясини ўз ичига олади. Булут ҳақида ўйлаб кўринг, бу сув томчилари массасидан бошқа нарса эмас. Бу томчиларнинг ҳар бирида заряд бор ва шароит тўғри келганда, булутда чақмоқ чақиши мумкин – лекин биз чақмоқдан қандай қилиб электр ажратиб олишни билмаймиз. Биз қилаган ягона иш инсон томонидан қурилган, кичик ҳажмдаги булутни яратишдир, у биз учун электр энергиясини доимий равишда ишлаб чиқаради, шунда биз уни йиғиб оламиз”, деди университет электр ва компьютер муҳандислиги кафедраси доценти Жун Яо.
Маълумотларга кўра, ҳаво таркибида доим намлик бўлгани сабаб комбайн ҳар қандай шароитда кечаю кундуз ишлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг Fourier Intelligence технологик компанияси Шанхайда ўтказилаётган Бутунжаҳон сунъий интеллект конференциясида ўзининг янги авлод одамсимон роботини тақдим этди.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси