Хитойликлар одамсимон роботларнинг янги авлодини намойиш этди

Технология

image

Жорий йилнинг 6 июль куни робототехника ва сунъий интеллектга ихтисослашган Хитойнинг Fourier Intelligence технологик компанияси Шанхайда ўтказилаётган Бутунжаҳон сунъий интеллект конференциясида ўзининг янги авлод одамсимон роботини тақдим этди. Бу ҳақда “China Daily” хабар берди.

Шанхайда жойлашган компания тақдим қилган маълумотларга кўра, мазкур GR-1 роботи асосан одамларга турли вазифаларни бажаришда кўмаклашади.

“Бўйи 1,65 метр ва оғирлиги 55 килограмм бўлган GR-1 номини олган робот соатига 5 км тезликда юради ва 50 килограммгача юк кўтара олади”, дейилади компания хабарида.

Икки оёқда ҳаракатланадиган робот тўсиқлардан қочиши, қияликдан кўтарилиши ва тушиши, зарбаларга бардош бериши мумкин. Сунъий интеллектга асосланган робот одамлар билан ҳам мулоқот қилиш қобилиятига эга.

Бу турдаги роботлар саноатда ишлаб чиқариш, турли реабилитация ёрдами, илмий тадқиқотлар ва маиший хизмат кўрсатиш каби соҳаларда қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

одамсимон роботлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар