“Олға, Ўзбекистон!” Британия элчиси Келдиёровани ғалаба билан табриклади

Спорт

image

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Смарт Париж Олимпиадасида дзюдо бўйича олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёровани ғалаба билан табриклади. Бу ҳақда у ўзининг  X (Twitter) саҳифасида твит қолдирган.

“Ўзбекистон ва Диёра Келдиёровани ғалаба билан самимий табриклайман! Бу нафақат ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчиси томонидан қўлга киритилган биринчи Олимпия олтини, балки Ўзбекистондаги барча қизларнинг хоҳлаган нарсасига эриша олишини кўрсатадиган медалдир! Олға, Ўзбекистон!” дея ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, дзюдо бўйича олтин медаль соҳибини Диёра Келдиёровани аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали табриклаган эди.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Диёра Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг