Олаф Шольц Германиянинг янги канцлерига айланади – ОАВ

Олам

image

Германия социал-демократик партияси (СДП) ниҳоят “Яшиллар” ва Эркин Демократик партия (ЭДП) билан коалиция бўйича келишувга эришди. Энди СДП раҳбари Олаф Шольц мамлакатнинг янги канцлер бўлади. Бу ҳақда “Die Welt” хабар берди.

“Deutsche Welle” нашрининг ёзишича, канцлернинг сайланиш жараёни тахминан икки ҳафтадан сўнг, бўлиб ўтади. Охирги муддат – 8 декабрь.

Эришилган коалиция келишувида Германия ҳукумати ҳеч қандай янги солиқлар киритмасликка, 2030 йилда кўмирдан воз кечишга, саноатни модернизация қилишга ва уйсизлик ҳамда болалар қашшоқлиги билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ваъда бермоқда.

Маълумот ўрнида, мамлакатда парламент сайловлари жорий йилнинг 26 сентябрь куни бўлиб ўтди. СДП 25,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг