ОКМК жамоаси касб байрамини нишонлади

Бизнес

image

Маълумки, ҳар йили май ойининг учинчи якшанбаси Ўзбекистон кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси ушбу қутлуғ санани меҳнатдаги юксак натижалари ва кўтаринки кайфият билан қарши олди.

Сана муносабати билан комбинатнинг барча таркибий бўлинмаларида байрам дастурхони ёзилиб, айём тадбирлари ташкил этилди. Жойларда илғор ишчи-ходимларга комбинат фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари туҳфа этилди.

19 май куни ОКМК спорт мажмуасида ишчи ходимлар учун концерт дастури ҳавола этилди. Тадбир дебочасида комбинат таркибий бўлинмаларининг ўзига хос паради ўтказилди. 

ОКМК бошқаруви раиси, сенатор Абдулла Хурсанов барчани касб байрами билан самимий муборакбод этиб, комбинат меҳнат жамоаси томонидан барча ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилаётгани, инвестициявий лойиҳалар жадал суръатларда амалга оширилаётганини айтар экан, комбинат ишчи ходимларининг меҳнати таҳсин ва мақтовга лойиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

Анъанага кўра, узоқ йиллик самарали ва фидокорона меҳнатлари учун жорий йилда 22 нафар ишчи-ходимлар турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов, Илҳом Фарманов, Илёс Арабов, Моҳичеҳра Шомуродовалар томонидан ижро этилган дилрабо тароналар билан давом этган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.

Тадбир сўнггида анъанавий тарзда ўтказилган мушакбозлик томошалари мезбону узоқ-яқиндан келган меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.

Байрам тадбирлари 20 май куни халқ сайли билан давом эттирилди.

Унда комбинат таркибий бўлинмаларининг гигант техника воситаларидан тортиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва макетлар кўргазмаси тақдим этилди.

Кўргазмада ноёб ишланмалари билан таассурот қолдирган ва фаол иштирок этган корхоналар комбинат раҳбарияти ва Касаба уюшмалари кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Халқ сайли шунингдек, спорт мусобақалари, турли танловлар, болалар ўйинлари ва бошқа қизиқарли баҳсларга бой бўлди.

“Металлург” ММ ижодий жамоалари кечга қадар куй-қўшиқлари билан хуш кайфият улашди.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

ОКМК

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг