ОКМК 2 ойда 101,3 млн долларлик  маҳсулот экспорт қилди

Бизнес

image

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2023 йилнинг январь-февраль ҳолати бўйича маҳсулотлар экспорти режаси 100% бажарилиши таъминланди.

Жумладан, ўтган 2 ойда  101 333 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотлар кесимида, жами 6889 тонна мис маҳсулотлари,  5235 тона рух маҳсулотлари хорижлик импортёрларга юборилган.

Бундан ташқари,  рений,  молибден маҳсулотлари экспортида ҳам белгиланган режалар бажарилган.

Шунингдек, 759 тонна мис қувурлари хорижлик истеъмолчиларга юборилган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилиняпти. Шунингдек, янги бозорлар ҳам ўзлаштирилмоқда. Хусусан, Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам комбинат маҳсулотлари юборилган.

ОКМК Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг