Оқ уйда Мустақиллик куни нишонланди (фоторепортаж)
Олам
−
05 Июль 2020
11413Аввал хабар берганимиздек, кеча, 4 июль куни Америка Қўшма Штатлари мустақиллигининг 244 йиллиги нишонланди. Ушбу куни муносабати билан Президент қароргоҳи – Оқ уйда тантанали маросим ўтказилди. Унда мамлакат Президенти Дональд Трамп ва биринчи хоним Мелания Трамп ҳам иштирок этди.
Тадбир Оқ уйнинг жанубий майсазорида бўлиб ўтди. “The Guardian”нинг ёзишича, унда ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш каби қоидаларга риоя қилинмаган.
Американинг ҳарбий самолётлари ва вертолётлари Вашингтон марказида АҚШ мустақиллиги кунига бағишланган "Америкага салом! " тадбирида учиб ўтди.
Парадда авиация саноатининг турли даврларини акс эттирувчи, жумладан Иккинчи Жаҳон урушидан даври ва янги аср ҳарбий технологиялари иштирок этди.
Тадбир Президентнинг "1-рақамли борт" - Ҳарбий-ҳаво кучлари 1-нинг Оқ уйи устидан парвозидан бошланди.
Параднинг асосий қисми АҚШ Президенти Дональд Трампнинг нутқидан кейин давом этди.
Маълумот ўрнида, 4 июлда АҚШ аҳолиси мамлакатнинг асосий миллий байрами – Мустақиллик кунини нишонлайдилар. Кўплаб америкаликлар шу кунда миллий – кўк, оқ ва қизил рангларда кийинишади, уйлар ва кўчалар АҚШ байроқлари билан тўлади.
АҚШнинг Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган Декларация Конгресс томонидан 1776 йил 2 июлда Филаделфияда (Пенсилвания штати) қабул қилинган. Икки кун ўтгач, Конгресс ҳужжатнинг ўзгартирилган вариантини маъқуллади ва оммага тарқатишни буюрди. Чунинг учун Америка Қўшма Штатларининг мустақиллик куни 4 июль этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча АҚШ Президенти Дональд Трампга табрик мактубини йўллаган эди.