Оқ уй яқинида пичоқбозлик юз берди

Олам

image

АҚШ пойтахти Вашингтонда Оқ уй яқинидаги бир қанча мавзеларда юз берган тўқнашув натижасида тўрт жароҳатланди. Бу ҳақда NBC хабар берди.

Ҳужумда уч киши қатнашган, ҳозир полиция уларни қидиряпти. Ҳодисада Президент Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи ўта ўнглар вакиллари жароҳатланган.

Полиция маълумотига кўра, можаро вақтида уч эркак ва аёл яраланган. Улар ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳужум ўтган сайлов билан алоқадорми ёки йўқ номаълум.

Вашингтон полиция департаменти шаҳарда бошқа бир ҳужум натижасида одамлар пичоқланганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сайловда номзодини илгари сурган республикачи Дональд Трамп ва демократ Жо Байден ўзини ғолиб деб эълон қилди. Аммо расмий натижалар ҳали эълон қилинмади. Ҳозирда 213 та овоз билан Трамп 238 та овоз олган Байдендан ортда қоляпти. Сайлов натижасини овозларни санаш давом этаётган 6 штат ҳал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг