Оқ уй Украинага ёрдам давом этишини эълон қилди

Олам 2373
image

Америка Қўшма Штатлари Украинага жанг майдонидаги позициясини яхшилаш учун ёрдам юборишда давом этади. Бу ҳақда Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди. 

"АҚШнинг ёндашуви олти ой аввалгидек қолмоқда: биз Украинани жанг майдонида яхшироқ мавқега келтириш учун ҳамма нарсани қиламиз, токи улар қарор қабул қилганда, улар музокаралар столида яхшироқ мавқега эга бўладилар", дейди Салливан.  

Салливан Қўшма Штатлар Украинага музокаралар масаласида босим ўтказмаслигини маълум қилди. Шунингдек, амалдорнинг қайд этишича, Россия Федерациясида музокараларга интилиш кўринмаяпти. 

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденконинг айтишича, Россия Украина билан музокаралар учун ҳеч қандай шартга эга эмас, аммо Киев хайрихоҳлик кўрсатиши керак. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина билан музокаралар масаласини изоҳлар экан, Киев ва унинг кураторлари музокараларга муҳтож эмас, уларнинг мақсади бузғунчи эканлигини айтди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
t
×