Оқ Уй Украинага ажратилган ҳарбий ёрдам пакетини музлатди
Олам
−
19 Июнь 2021
6579АҚШ бу йил баҳорда Россия қўшинларининг Украина билан чегарада ҳаракатланишига жавобан тузилган Украинага 100 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакетини тўхтатди. Бу ҳақда “Politico” хабар бермоқда.
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши молиявий ёрдам ажратганининг сабаби Вашингтон Украина билан чегарада ва Қрим яриморолида Россиянинг катта миқдордаги ҳарбий кучлари кўпайишидан ташвишда эди. Аммо АҚШ ва Россия Президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг Женевадаги учрашуви олдидан Россия Украина яқинида жойлашган қўшинларини қисқартириши ҳақида эълон қилганидан кейин Оқ уй бу таклифни рад этди.
Шу билан бирга, нашр манбаларининг хабарига кўра, АҚШ Украинага исталган вақтда пул юборилиши мумкинлигини таъкидлаган. Ҳарбий ёрдам тўпламига, шунингдек, қисқа масофага мўлжалланган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, отишма қуроллари ва танкга қарши қуроллар киради.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин ва Жо Байден 16 июнь куни Женевада музокаралар ўтказди. Давлат раҳбарлари ядровий урушда ғолиблар бўлмайди деган принципга ўзаро содиқлигини тасдиқлади ва стратегик барқарорлик бўйича ҳар томонлама мазмунли ва ғайратли мулоқот бошлашга келишиб олди.
LiveБарчаси