Оқ уй Украина Россияга зарба бериш учун АҚШ қуролларидан қаерда фойдаланиши мумкинлигига аниқлик киритди

Олам

image

АҚШнинг Киевга Америка қуроллари билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат бериш ҳақидаги қарори Украина шимолидаги бутун минтақага тегишли. Бу ҳақда кеча, 31 май куни Оқ уй Миллий Хавфсизлик кенгашининг Европа масалалари бўйича директори Майкл Карпентер ТСН телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Бу Россия кучлари Украинани ўққа тутаётган шимолдаги бутун минтақага тааллуқлидир. Илгари улар у ердан нисбатан хавфсиз тарзда ўққа тутилиши мумкин эди, аммо энди Украина кучлари жавоб зарбаларини бериш учун бизнинг ўқ-дориларимиз ва қуролларимиздан фойдаланиши мумкин”, дейди Майкл Карпентер.

Айрим Ғарб ОАВлари Украина Қуролли кучлари томонидан Россияга Америка қуроллари билан берилган зарбалар фақат Харьков вилояти чегаралари билан чекланмайди, деб ёзади.

Карпентер эса рухсат ATACMS узоқ масофали ракеталарига тааллуқли эмаслигини таъкидлади.

"Бу узоқ масофадан зарбалар бериш учун мўлжалланган ATACMS’га тааллуқли эмас, чунки бу (АҚШ қуролларидан Россия ичидаги нишонларга зарба беришга рухсат) Украинага ўзини ҳимоя қилиш имкониятини бериш учун мўлжалланган", дейди у.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вашингтон Киевга Россиядаги нишонларга зарба беришга яширинча рухсат бергани хабар қилинганди. Бироқ, “Politico” нашрида келтирилишича, рухсат Россия Федерацияси томонидан ҳужумларга дучор бўлган Харьков вилояти билан чегарадаги ҳудудларга тегишли ҳисобланади.  

Кеча, 31 май куни Германия ҳам Украинага ўзи берган қуроллардан Россияга зарба беришда фойдаланишга рухсат берганди

Дания Ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен Украина оладиган F-16 қирувчи самолётларидан Россия ичидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлигини айтди.

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг