Оқ уй шу ҳафтада Ғазода ўт очишни тўхтатишни кўриб чиқмоқда – Салливан

Олам

image

Байден маъмурияти шу ҳафтада Ғазода сулҳ тузишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан кеча, 13 январь куни "Bloomberg"га маълум қилди.

Унинг айтишича, можаро томонлари бундай келишувга рози бўлишига кафолат йўқ. Бироқ Байден маъмурияти сайланган президент Дональд Трамп жамоаси билан алоқада ва 20 январь куни Трампнинг инаугурацияси олдидан бу борада ягона позицияни ишлаб чиқишга интилмоқда. Дам олиш кунлари Байден ва Трамп расмийлари мумкин бўлган келишув бўйича музокараларда иштирок этган.

"Савол туғилади: Биз ҳаммамиз биргаликда фурсатдан фойдалана оламизми ва уни амалга ошира оламизми?" деди Салливан Байден унга янги жамоа билан яқиндан ишлашга кўрсатма берганини қўшимча қилиб.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 январь куни музокарачи томонлар Исроил ва ҲАМАСга сулҳ ва асирларни озод қилиш бўйича якуний лойиҳани тақдим этганди. Музокараларда АҚШ Президенти Жо Байден ва сайланган президент Дональд Трампнинг вакиллари, шунингдек, Қатар расмийлари иштирок этган. Трампнинг келаси президентлик даврида АҚШ вакили бўлиб хизмат қиладиган Стив Виткофф Исроилнинг энг юқори разведка расмийлари билан биргаликда ушбу лойиҳани қабул қилган. Қатар вакили томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув матнини топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Ғазо ҲАМАС Жейк Салливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг