Оқ уй Хитой раҳбарини Путинга босим ўтказишга чақирди

Олам

image

Кеча, 20 март Оқ уй Хитой Раиси Си Цзиньпинни Москвага қилган ташрифидан фойдаланиб, Россия Президенти Владимир Путинга Украина суверенитетини ҳурмат қилишни ва Украинага қарши урушни тугатишни айтишга чақирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, Оқ уй миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби Америка Қўшма Штатлари ҳозирда Москвага сафар қилаётган Си Цзиньпин Россия кучларини Украинанинг суверен ҳудуди ичидаги ўт очишларни тўхтатиш чақириқларини такрорлашидан хабардор эканини айтган. Унинг айтишича, Си Цзиньпин Украина Президенти Владимир Зеленский билан урушнинг Украинага таъсири ҳақида гаплашиши керак.

“Биз Президент Си Цзиньпинни Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлиги тўғрисида Президент Путинга тўғридан-тўғри босим ўтказишга ундаймиз. Бутун дунё ва Хитой қўшнилари бу ташрифни диққат билан кузатаётгани аниқ”, деган Оқ уй вакили.

Шунингдек, Кирби Си Цзиньпин ва Владимир Путин ўзаро ҳурмат эмас, балки қулайлик билан боғланганини айтган. Чунки бу икки давлат узоқ вақтдан бери бутун дунё бўйлаб АҚШ таъсирига қарши курашиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбари кеча, 20 март куни Россияга борган, Кремлда Владимир Путин билан учрашган эди. Унинг ташрифи 22 мартгача давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Си Цзиньпин Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг