Оқ халат кийган Президент шифохонада бемор болалар холидан хабар олди
Жамият
−
17 Июнь 2022
9728Бугун, 17 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрди. Давлат раҳбари айни вақтда мазкур марказда бўлиб турибди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари барча ташриф буюрувчилар каби пойабзалига ҳимоя жилдлари ва эгнига оқ халат кийиб, марказдаги шароитлар билан танишувни бошлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, марказ шифокорлари Президентга соҳага қаратилаётган эътибор бераётган самаралар, яратилган шароитлардан таассуротлари ҳақида сўзлаб берган.
Давлат раҳбари янги Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар ва уларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашди.
Бугун, Шавкат Мирзиёевнинг онкогематологик ёрдам соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар, оналик ва болалик муҳофазасини янада такомиллаштириш ҳамда тиббиёт ходимлари билан ўтказилган мулоқотда берилган топшириқлар ижросининг бориши юзасидан йиғилиш ўтказиши кутилмоқда.
LiveБарчаси