Оққўрғондаги боғчада заҳарланган болаларнинг қанчаси шифохонада қолаётгани маълум қилинди
Local
−
20 August 2021 7289 1 minute
Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларида даволанаётган тарбияланувчилари саломатлиги тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, кеча, 19 август 16:00 соат холатига кўра, тиббиёт муассасаларида жами 9 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг холати ўрта оғир, 5 нафар беморнинг холати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг холати қониқарли.
Мактабгача таълим вазирлиги тарбияланувчиларнинг саломатлиги ва ўтказилаётган суруштирув ишлари натижалари бўйича маълумот берилишини таъкидлаган.
Бугунгача шифохонаг ётқизилган болаларнинг 21 нафарига уйига рухсат берилган.
Эслатиб ўтамиз, Оққўрғон туманидаги боғчада 12 август куни 25 нафар бола заҳарланиб, шифохонага ётқизилганди. Бир кун ўтиб, бемор болалар сони 30 нафарга етганди.
Болалар заҳарлангани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August