Оққўрғондаги боғчада болалар заҳарлангани бўйича текширув бошланди — БП
3-саҳифа
−
13 Август 2021
7398Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 25 нафар тарбияланувчиси заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура Матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдириб, болаларнинг заҳарланиши бўйича текширув бошланганини маълум қилди.
“Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2 августдан 11 августгача интоксикация синдромининг клиник кўринишлари бўлган тарбияланувчилар Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Тошкент 1-шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасига жоялаштирилган.
12 август ҳолатига кўра, 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанмоқда, шундан 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда қолмоқда. Қолган 19 нафар тарбияланувчининг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Касалхонага ётқизилган тарбияланувчилардан бактериологик текширув ўтказиш учун таҳлиллар олинган ва лабораторияга юборилган.
LiveБарчаси