Оилавий зўравонликни қуруқ гап билан енга олмаймиз. Қонун зарур – Саида Мирзиёева
Жамият
−
24 Январь 2023
5864Бугун, 24 январь куни Сенатда нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ), давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.
Муҳокама олдидан Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикрлари билан бўлишди.
“Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинланмагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз. Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди – юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам. Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади”, дейди Саида Мирзиёева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь