ОИИБ Ўзбекистонга 200 млн доллар қарз беради

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки кредит линиясини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва ТИФ миллий банки томонидан Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг умумий қиймати 200 млн долларга тенг кредит линиясини жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилган.

ОИИБнинг кредит линияси давлат кафолати остида бир нечта траншлар асосида, жумладан, ҳар битта транш 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан, фоиз ставкаси 6 ойлик Libor плюс йиллик 0,65 фоиз, ОИИБнинг 0,25 фоиз бошланғич бир марталик ташкилий комиссияси ва йиллик 0,25 фоиз кредит линиясининг фойдаланилмаган қисми учун ҳисобланиладиган мажбурият комиссияси билан жалб қилинади.

Маблағлар коронавирус пандемияси оқибатларидан жабрланган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва ўз фаолиятини тиклашга, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, шу жумладан ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва транспорт соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун фойдаланилади.

ТИФ миллий банки ОИИБ томонидан ажратиладиган кредит линияси бўйича қарз олувчи ва  кредит маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро органи ҳисобланади.

ТИФ миллий банкига ОИИБнинг жалб қилинган маблағларини қайтариш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан, фоизлар, бошланғич бир марталик ташкилий комиссия ва мажбурият комиссияси ҳақларини тўлаш ва бошқа харажатлар бўйича тўловлар ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши тавсия этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг