Оғир атлетика: Лайлохон Полвонназарова Осиё чемпионатида 3та медални қўлга киритди
Спорт
−
19 июл 2022 7241 1 дақиқа
Жорий йилнинг 17 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига мезбонлик қилмоқда.
Осиё чемпионатининг учинчи кунида, ёшлар ўртасида -55 кг вазн тоифасининг “Б” гуруҳидан баҳсларда қатнашган Лайлохон Полвонназарова силтаб кўтариш машқида 70 кг тошни бўйсундириб, кумуш медалга сазовор бўлди. Лайлохон даст кўтариш машқида 91 кг оғирликни забт этиб, 3-ўринни ҳамда иккикураш натижасига кўра умумий 161 кг натижа билан катта бронза медалини қўлга киритди.
Шунингдек, Диёрбек Рўзметов бугун, 19 июль куни соат 18:30 да -61 кг вазнда Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди.
Маълумот учун, оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати жорий йилнинг 25 июлига қадар давом этади.
Маъруф Абдумаликов
Live
БарчасиПезешкиён ва Путин Бишкекда учрашди
01 сентябр