Оғир атлетика. Аброрбек Маъруфбеков олтин хет-трик қайд этди

Спорт

image

Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Аброрбек Маъруфбеков 3 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

“Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Аброрбек Маъруфбеков тенгқурлари орасида қитъамизда етакчи эканини исботлади”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, спортчи барча йўналишларда рақибларидан устунлик қилиб, жамоаси ҳисобига 3 та олтин медал келтирган.

Натижалар қуйидагича:

•  Аброрбек Маъруфбеков (Ўзбекистон) - 299 (136+163) кг;
•  Суражбек Сапаев (Туркманистон) - 294 (135+159) кг;
•  Амирҳуссайн Сепаҳ (Эрон) - 290 (135+155) кг.

Қайд этиш керак, Аброрбек Маъруфбеков Мексиканинг Леон шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.

Аввалроқ, Диёрбек Эрматов, Жамила Панфилова Осиё чемпионатида 2 тадан медални, Мадина Файзуллаева 5 та медални қўлга киритгани тўғрисида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Аброрбек Маъруфбеков

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар