ОФК кубоги: “Сўғдиёна” кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди

Спорт

image

Бугун, 27 июнь куни футбол бўйича ОФК кубогининг 2-тури доирасида Жиззахнинг "Соғдиёна" клуби Тожикистоннинг ССКА жамоасига қарши майдонга тушди.

Баҳснинг дастлабки дақиқаларидан жиззахликлар ташаббусни ўз қўлига олди. Натижада, 3-дақиқадаёқ Шохруз Норхонов ҳисобни очди. 32-дақиқага келиб, Элшибек Рашидбеков мувозанатни тиклади. 45-дақиқада эса Жасур Ҳасанов гол уриб, Жиззах клубининг 1-бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди.

Иккинчи тайм ҳам "Сўғдиёна" футболчиларининг устунлиги билан бошланди. 46-дақиқада Шохруз Норхонов дублни расмийлаштириб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Бироқ 48-дақиқада жиззахликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик жарима зарбасидан  Хуршед Жўраев унумли фойдаланиб, ўртадаги фарқни биттагача қисқартирди. Шу тариқа, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади. Натижада, "Сўғдиёна" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Дастлабки турда жиззахликлар Қирғизистоннинг "Нефтчи" клуби 2:0 ҳисобида мағлуб қилган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг