Офатлар хавфини камайтириш бўйича янги стратегия тасдиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури” мақсадларига Ўзбекистон Республикасида эришиш стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Стратегиянинг бош мақсади 2030 йилгача офатлар натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини, шунингдек, тўғридан-тўғри иқтисодий зарарни кескин камайтириш учун аҳоли ва ҳудудларни офатлардан комплекс ҳимоя қилишни кучайтиришдир.

Қуйидагилар офатлар хавфини камайтиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

•    офатлар тўғрисидаги билимларни ошириш;
•    офатлар хавфини бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
•    офатлар хавфини камайтириш тадбирларига инвестициялар киритиш;
•    офатлар юз берганда ҳаракат қилишга тайёргарликни ошириш.

Стратегияни амалга ошириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

•    1-босқич: 2019-2022 йиллар;
•    2-босқич: 2023-2026 йиллар;
•    3-босқич: 2027-2030 йиллар.

Ҳар бир босқич бўйича Стратегиянинг вазифалари ва устувор йўналишларини ҳал қилишга қаратилган режалар ишлаб чиқилади.

Қарор билан, Стратегияни 2019-2030 йилларда амалга ошириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

Режага мувофиқ, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва улар етказиши мумкин бўлган зарарни баҳолашнинг методологик асослари ишлаб чиқилади.

Офатлар хавфи суғурта қилиб борилади ҳамда туризм объектларининг хавфсизлигини таъминлаш такомиллаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг