Одина Жамолдинова Мажидовга маслаҳатчи бўлди
Жамият
−
10 Март 2020
9704Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги маслаҳатчи тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Одинахон Расуловна Жамолдинова Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Одинахон Жамолдинова 1970 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1992 йилда Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган.
Шу кунга Одина Жамолдинова Жиззах давлат педагогика институи, Тошкент давлат педагогика университети ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган, 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг аъзоси бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь