Одил Аҳмедов ҳақида китоб ёзилди
Спорт
−
18 Декабрь 2021
10315Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ сардори ва ҳозирда Хитойнинг “Санчжоу” клуби футболчиси Одил Аҳмедов ҳақида китоб ёзилди. Унда футболчининг фаолияти акс этган ва “Орзунинг шонли йўли” деб номланган.
Бугун, 18 декабрь куни ўзбек футболининг ёрқин намоёндаси Одил Аҳмедов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий кеча ташкил этилади. Кечада ёзувчи Бахтиёр Абдуғафур қаламига мансуб “Орзунинг шонли йўли” номли китобнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли футболчи жорий йилнинг 19 июнь куни бўлиб ўтган ЎФА конгрессида миллий терма жамоадаги фаолияти якунланганини маълум қилган.
Маълумот учун, Одил Аҳмедов 2007 – 2021 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида фаолият юритган ва 105 ўйинда майдонга тушиб, 20 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь